Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Нур-Султон ва Алматида карантин режими жорий этилди
18.03.2020 09:04,  
649

Қозоғистон Бош вазири Асқар Мамин Қозоғистон Президенти ҳузуридаги Фавқулодда вазиятлар бўйича давлат комиссиясининг йиғилишини ўтказди. Бу ҳақда Kazinform primeminister.kz сайтига таяниб хабар қилди.

Унда ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Елжан Биртанов, Бош вазирнинг ўринбосари Ерали Тоғжанов, Нур-Султан шаҳри ҳокими Алтай Кулгинов ва Алмати ҳокими Бахитжан Сағинтаев, Мудофаа вазири Нурлан Ермекбаев, ички ишлар вазири Ерлан Турғумбаев ва Қозоғистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари Малик Мирзалин жорий вазият ҳақида ҳисоб берди. 

Йиғилиш якунига кўра, Нур-Султан ва Алмати шаҳарларида COVID-19 вируси тарқалиши билан боғлиқ мураккаб аҳволни ҳисобга олган ҳолда, шунингдек, Қозоғистоннинг бошқа шаҳарларида коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида, Давлат комиссияси Нур-Султан ва Алмати шаҳарларида 19 мартдан эътиборан, қўшимча чеклаш, профилактика ва эпидемияга қарши тадбирларни жорий этишга қарор қилди.

Тавсия этамиз






Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан