Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






2021 йилда қанча ўзбекистонлик Россия фуқаролигини олгани маълум қилинди
10.04.2022 09:29,  
243

2021 йилда жами 735,4 минг хорижлик Россия фуқаролигини олган. Улар орасида Тожикистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон вакиллари кўпчиликни ташкил этади. Бу ҳақда FinExpertiza таҳлил маркази ҳисоботида сўз боради.

2021 йилда Россия ваколатли идоралари асосан Украинанинг айирмачилик кайфиятидаги Донецк ва Луганск халқ республикалари аҳолисига (376 минг киши) фуқаролик тақдим этган. Умуман, 2019 йилдан буён расмий Москва бир миллиондан зиёд донбассликларга соддалаштирилган тартибда фуқаролик берган.

Ўтган  йили рус паспортини олганлар рўйхатида иккинчи ўринда Тожикистон (103,7 минг) қайд этилган. Кейинги ўринларни Қозоғистон (49,9 минг), Арманистон (46,9 минг), Ўзбекистон (31,9 минг), Озарбайжон (30,8 минг), Беларусь (24,5 минг), Молдова (23,7 минг) ва Қирғизистон (19,2 минг) вакиллари банд этган.

Тожикистон Россия фуқаролигини олишда 2020 йилда ҳам Марказий Осиё бўйича етакчи бўлган. Бунинг боиси шуки, Тожикистон МДҲда Россия билан қўшфуқаролик борасида битим имзолаган ягона мамлакат саналади.

Ғарб мамлакатларидан Россия фуқаролигини олганлар кўп эмас: Германия (481), АҚШ (388), Италия (226), Греция (183), Франция (167), Буюк Британия (99).

Таҳлилчиларга кўра, Украинага босқин ортидан Россияга нисбатан жорий этилган мислсиз молиявий-иқтисодий санкциялар 2022 йилги фуқаролик олиш кўрсаткичига ҳам сезиларли таъсир кўрсатади.

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан