Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






23, 24 ва 25 июнь кунлари Чимён ҳамда Чорвоққа олиб борувчи айрим йўллар вақтинча ёпилади
23.06.2021 08:36,  
154

Бўстонлиқ туманида велоспорт-шоссе бўйича ўтказиладиган «Федерация Кубоги» мусобақаси муносабати билан айрим йўллар вақтинча ёпилади. Бу ҳақда ЙҲХББ маълум қилди.

Қайд этилишича, Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида велоспорт-шоссе спорт тури бўйича ўтказиладиган «Федерация Кубоги» мусобақасини самарали ташкил этиш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва транспорт воситалари ҳаракатини вақтинча чеклаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуннинг 6 ва 25-моддаларига мувофиқ Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани ҳокимининг 19 июнь кунидаги 19-10-136-F/21 сонли фармойишига кўра, 2021 йилнинг 23-24-25 июнь кунлари соат 8-00 дан 14-00 га қадар 4Р12 «Бектемир ш. –Чирчиқ ш. – Ғазалкент ш. Чорбоқ қўрғони» автомобиль йўлининг 61-километрдан (Чимён дам олиш зонасига олиб борувчи йўлга ўтиш жойидан) 73-километрлари оралиғида («Бочка» номли савдо расталари бошланган жойгача) ва 4Р10 «Чорвоқ сув омбори ҳалқа йўли»нинг 0+500 ва 81+700 оралиғида («Фаровон», «Арбат», «Чинарис», «Ходжикент» кафелари атрофи) йўлда транспорт воситалари ҳаракати тўлиқ чекланади.

"Бўстонлиқ туманининг Чорбоғ қўрғони, Хумсон қишлоқларига ташриф буюрувчи фуқароларимиз ушбу йўлни айланиб ўтиш учун 4Р11 «Ғазалкент ш- Қизилсув- Чорбоғ қўрғони» орқали айланиб ўтишлари мумкин. Шунингдек, Юсуфхона, Бурчумулла, Боғистон ва тоғли ҳудудлардаги бошқа қишлоқларга 4Р12 «Бектемир ш. –Чирчиқ ш. – Ғазалкент ш. Чорбоқ қўрғони» автомобиль йўлининг 61-километрдан 4Р6 «Тошкент-Чирчиқ-Чимён» автомобиль йўлининг 57-километрига ўтиш жойи орқали айланиб ўтишлари мумкин бўлади.

Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан мазкур вазиятда белгиланган тартибни тўғри тушунган ҳолда тадбирга жалб этилган ЙПХ инспекторларининг қонуний талабларига риоя қилишларини сўраймиз" дейилади хабарда.

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан