Ўзбекистонда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистоннинг баъзи жойларида куннинг биринчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, республиканинг шимолида ва чўл ҳудудларининг баъзи жойларда чангли бурон билан бирга 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 33-38о бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 9-14 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 24-29о бўлади.