Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






56 та ҳужжат тўғридан-тўғри тан олинди ва нострификация қилинди — ОАК
20.06.2021 08:31,  
363

Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 29 октябрдаги «Илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғpисида» Фармони билан илмий-интеллектуал ҳамда молиявий ресурсларни тўлиқ сафарбар этган ҳолда илмий-инновацион салоҳиятдан кенг фойдаланиш, истиқболда илм-фанни мунтазам ислоҳ қилиб боришнинг устувор йўналишларини белгилаш, замонавий билимга эга ва мустақил фикрлайдиган юқори малакали кадрлар тайёрлаш, илмий инфратузилмани модернизация қилиш ишларини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш каби устувор вазифалар белгилаб берилган эди.

Шунга мувофиқ, олий таълимдан кейинги таълимнинг бир поғонали тизими жорий қилинган хорижий давлатларнинг рўйхати ҳар йили Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг қўшма қарори билан тасдиқланадиган халқаро рейтингларда биринчи 300 та ўриндан бирини эгаллаган олий таълим ташкилотларида олинган фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражаси тўғрисидаги ҳужжатлар Ўзбекистон Республикасида фан доктори (DSc) сифатида тўғридан-тўғри тан олинади ва нострификация қилинади (эквивалентлиги қайд этилади).

ОАК Ахборот хизмати маълумотига кўра, халқаро рейтингларда биринчи 300 та ўриндан бирини эгаллаган олий таълим ташкилотларида олинган профессор, доцент, катта илмий ходим ва уларга тенглаштирилган бошқа илмий унвонлар тўғрисидаги ҳужжатлар олий таълим муассасалари ва илмий ташкилотлар кенгашларининг тавсиясига асосан Ўзбекистон Республикасида қўшимча экспертиза ўтказмасдан ва бошқа синовларсиз тўғридан-тўғри тан олинади.

Мазкур Фармон талабларидан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси томонидан шу кунга қадар 56 нафар фуқаронинг хорижий олий таълим ташкилотларидан илмий даража олганлиги тўғрисидаги ҳужжатлари тўғридан-тўғри тан олинди ва нострификация қилинди. Уларнинг 5 нафарини чет эл фуқаролари ташкил қилади.

Нострификация қилинган ҳужжатларнинг 7 тадан Германия ва Буюк Британия, 6 тадан АҚШ ва Хитой, 4 тадан Бельгия, Япония, 3 тадан Италия, Жанубий Корея, 2 тадан Швеция, Нидерландия, Франция, Австралия, Малайзия, Канада, 1тадан Испания, Швейцария, Дания, Чехия каби хорижий давлатларнинг олий таълим ташкилотларидан олинган.

Ҳужжатларнинг фан тармоғига доир таҳлили шуни кўрсатадики, иқтисодиёт фанлари бўйича 20 та, техника фанлари бўйича 9та, физика фанлари бўйича 6та, математика ва қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича 4 тадан, биология ва сиёсий фанлар бўйича 3 тадан, кимё ва юридик фанлар бўйича 2 тадан, филология, педагогика, тиббиёт фанлари бўйича 1 тадан ҳужжат нострификация қилинган.

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан