Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






9 ойда қарийб 78 млрд сўмли газ ўғирланди – вазирлик
8.10.2021 18:23,  
76

Жорий йилда қарийб 78 миллиард сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланилган. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги маълум қилди.

Жорий йилнинг 20-24 сентябрь кунлари ўтказилган ўрганишлар давомида республика бўйича табиий газдан 67 та ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган.

Ушбу қисқа 4 кун ичида 1 миллон 379 минг куб метр табиий газдан ноқонуний фойдаланилган. Таъкидланишича, ушбу ҳажмдаги табиий газ ҳозирги кунда 130 мингта хонадоннинг 1 кунлик газ истеъмолини ташкил қилади.

Ушбу ноқонуний фойдаланиш ҳолатларининг энг кўпи Хоразм, Фарғона ва Тошкент вилоятларига тўғри келади.

Шу ўринда жорий йилнинг 9 ойида республика бўйича табиий газдан жами 2 минг 535 та ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган.

Бунинг натижасида 86 миллион 923 минг куб метр ёки 77 миллиард 877 миллион сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланилган.

Таққослаш учун ушбу миқдордаги ҳажм ҳозирги кунда 40 мингта хонадоннинг қарийиб 1 йиллик истеъмолини ташкил этади.

“Ҳурматли истеъмолчилар, халқ мулки бўлган энергия ресурсларидан қонуний, оқилона ҳамда тежамкорлик билан фойдаланишингизни сўраймиз”, деган вазирлик.

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан