Футбол бўйича Италия А Сериясининг 8-турида «Ювентус» ва «Рома» жамоалари 17 октябрь, якшанба куни ўзаро тўқнаш келди.
Учрашувнинг 16-дақиқасида туринликлар ҳисобни очди: Федерико Бернардескининг зарбасидан кейин тўп Мойзе Кинга тегиб, дарвозадан жой олди. Биринчи бўлим якунида римликлар ҳисобни тенглаштириши мумкин эди, бироқ Жордан Верету пенальтидан унумли фойдалана олмади.
Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади. Элдор Шомуродов 81-дақиқада захирадан майдонга тушди.
Ушбу ғалабадан кейин «Ювентус» очколарини 14 тага етказиб олган ҳолда 7-ўринга кўтарилди. «Рома» эса 15 очко билан 4-поғонада қолмоқда.
«Наполи» Виктор Осимҳеннинг ягона голи эвазига «Торино»ни мағлуб этди. «Аталанта» эса сафарда «Эмполи»дан йирик ҳисобда устун келди.