Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Адлия вазирлиги Андижонда депутатни тинтув қилганларга тақдимнома киритди
19.05.2021 20:56,  
1169

Ижтимоий тармоқларда жорий йилнинг 17 май куни халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгашининг навбатдаги сессиясида депутат Ш.К.ни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш масаласини кўриб чиқишда, Миллий гвардия ходимлари томонидан айрим депутатларни тинтув қилаётганлиги ҳолати акс этилган фотосуратлар тарқалиб, кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Адлия вазирлиги мазкур ҳолатга нисбатан муносабат билдирди.

Айтиш жоизки, «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида»ги Қонунга кўра ҳар бир депутатга ўз ваколатларини монеликсиз ҳамда самарали амалга ошириши учун шарт-шароит кафолатланади, унинг ҳуқуқлари, шаъни ва қадр-қиммати муҳофаза қилиниши, депутатнинг шаъни ва қадр-қимматига тажовуз қилган шахслар қонунга мувофиқ маъмурий, жиноий ёки ўзга тарзда жавобгар бўлиши, депутатлик ваколатларини амалга оширишига тўсқинлик қилиш мақсадида депутатга қанақа тарзда бўлмасин таъсир кўрсатишга йўл қўйилмаслиги, депутат олдидаги ўз вазифаларини бажармайдиган, унинг ишига тўсқинлик қиладиган, била туриб унга ёлғон ахборот берадиган, депутат фаолиятининг кафолатларини бузадиган мансабдор шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2010 йил 30 декабрдаги Қарори билан тасдиқланган Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашининг намунавий Регламентига мувофиқ сессия ўтказиладиган вақт, сана ва жой ҳамда кун тартиби Кенгаш депутатлари эътиборига сессия очилишидан камида етти кун олдин етказилиши, депутатларга танишиб чиқиш учун ҳужжатлар юборилиши, сессиялар очиқ, ошкора ўтказилиши ва оммавий ахборот воситалари томонидан ёритилиши, зарур ҳолларда Кенгаши ёпиқ сессия ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиниши мумкин.

«Бироқ, мазкур Кенгаш сессиясида депутатларнинг дахлсизлиги бузилиб телефон ва овозли видеога олувчи мосламаларни олиб кириши тақиқланган ҳамда айрим депутатлар тинтув қилинган.

Мазкур ҳолат бўйича адлия органлари томонидан халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгашига ҳамда Миллий гвардия Андижон вилоят Қўриқлаш бошқармасига тақдимномалар киритилди. Унда, келгусида бундай қонунбузилишларга йўл қўйилмаслиги ҳамда айбдор шахсларга нисбатан чора кўриш сўралган.

Шу ўринда, адлия органларининг бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномаларини бажармаслик, шу жумладан ўз вақтида ёки тўлиқ бажармаслик учун маъмурий жавобгарлик белгиланганлигини эслатиб ўтамиз», дейилади муносабатда.

 

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан