Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Америкаликлар эмас, минтақа давлатлари ҳал қилади». Сергей Лавров Америка базаларининг Марказий Осиёда пайдо бўлиши мумкинлигига изоҳ берди
13.07.2021 18:33,  
390

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Москвада ўтказилган матбуот анжумани давомида Америка базаларининг Марказий Осиёда пайдо бўлиш эҳтимоллигига изоҳ берди.

«Марказий Осиё давлатларининг режалари қандай эканлигини улардан (АҚШдан — таҳр.) сўраш керак эмас, буни минтақанинг тегишли давлатлари ҳал қилади. Эслатиб ўтамиз, Марказий Осиёдан ташқари, улар Покистонга ҳам мурожаат қилган. Покистон раҳбарияти бу каби вариантни ҳатто муҳокама қилмаётганликларини оммавий эълон қилди. Ўзбекистон ҳам шу каби баёнот берди», — дейди Лавров.

Россия ТИВ раҳбарининг сўзларига кўра, Марказий Осиёдан Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг (КХШТ) аъзолари ҳисобланади. Шундай экан, хориж ҳарбийларининг КХШТ аъзолари ҳудудига жойлаштирилишига оид масала ташкилотнинг низомига биноан шу доирада келишиб олинади.

«Мен Марказий Осиёда Америка янги ҳарбий объектларининг пайдо бўлиши ушбу минтақадаги хавфсизлик манфаатларига жавоб беради, деб ўйламайман. Буни Марказий Осиёдан ҳеч ким ёрдам сўраб мурожаат қилмагани кўрсатиб турибди», — дейди у.

Лавровнинг қўшимча қилишича, Пентагондаги Америка раҳбарияти ўз ҳарбий ресурсларини Афғонистон атрофида жойлаштириш имкониятини зарурат туғилганида афғон ҳудудига зарба бериш учун хоҳламоқда.

«Америкаликлар НАТОнинг 100 мингдан ортиқ контингенти билан 20 йил мамлакат ичида бўлган ҳолда бирор нима қила олмаган бўлса, Афғонистон ташқарисида сезиларли даражада кам устунлик билан қандай натижаларга эришмоқчи? Ўйлайманки, бу ерда жавоб тушунарли.

Афтидан, гап ўз ҳарбийларининг Марказий Осиёда бўлишини таъминлаш ва шу орқали минтақадаги вазиятга таъсир кўрсатиш хоҳиши ҳақида кетмоқда», — дея қайд этади Лавров.

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан