Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Андижон нефть базаси» МЧЖдаги талон-тарож ва йўл қўйилган камчиликлар ортидан 10 нафар масъул мансабдор лавозимидан озод этилди
25.05.2021 20:11,  
117

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига кўра, молиявий ва комплеанс назорати йўналишида коррупция, иқтисодий жиноятларга қарши курашишга, уларни келгусида йўл қўйилишини олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар давом этмоқда.

Навбатдаги ўрганиш, «Андижон нефть базаси» масъулияти чекланган жамиятида ўтказилиб, натижада нефть маҳсулотларининг сақланиши, истеъмолчиларга етказиб берилиши, дебиторлик, кредитор қарздорликлар билан кўплаб ноўрин харажатлар, шунингдек, амалдаги қонунчиликка риоя қилинмаслик ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда «Ўзбекнефтгаз» АЖ Матбуот хизмати маълум қилди.

"Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 февралдаги 149-сонли қарорига асосан, нефть маҳсулотлари тўлов олдиндан 100 фоиз ўтказилганда етказиб берилиши белгиланган бўлсада, амалда белгиланган меъёрий ҳужжатларга мунтазам амал қилмаслик оқибатида «Андижон нефть базаси» МЧЖда 24 млрд 32 млн 345 минг сўм дебитор қарздорлик юзага келган бўлиб, ушбу дебитор қарздорликлари 01.04.2021 йил ҳолатига муддати ўтган ҳисобланади.

Бундан ташқари, ўз вақтида ундирув чоралари кўрилмагани натижасида, «Жиззах нефть базаси» МЧЖ бўйича 2006–2017 йилларга оид 8 млрд 675 млн 368 минг сўм дебиторлик қарздорлиги «умидсиз қарз»га айланиб улгурган.

2019–2021 йилларда Жамият ҳамда Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ва Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи билан тузилган «Масъул сақлаш шартномаси»нинг 4.1.-банди «Масъул сақловчи» ёки харидор «Масъул сақловчи» сиғимларида сақланаётган «Буюртмачи»га тегишли маҳсулотларни Ўзбекистон Республикаси Товар хомашё биржаси орқали «Буюртмачи» томонидан савдога қўйилган миқдорлар бўйича сотиб олади деб кўрсатиб ўтилган, бўлсада Жамият томонидан ўртадаги шартнома мажбуриятларига риоя қилмасдан юқоридаги корхоналарга тегишли бўлган жами 55 667 209,7 минг сўмлик (ЎзРТҲБнинг 10-12.05.2021 йилдаги ўртача котировка нархларида 61 907 679,7 минг сўмлик) 7700,2 тонна нефть маҳсулотларини белгиланган тартибда биржа савдолари орқали сотиб олмасдан истеъмолчиларга ноқонуний тарзда юклаб жўнатилган.

Натижада, ишлаб чиқариш корхоналарига ушбу маблағ тўлаб берилмаган, бугунги кунда ушбу бериб юборилган маҳсулот ҳисобига юқорида қайд этилганидек муддати ўтган дебиторлик қарздорлиги мавжуд бўлса, қолган маблағлар эса Жамиятнинг эҳтиёжлари учун ишлатиб юборилган.

Таъкидлаш жоизки, 2019–2021 йиллар давомида Жамият ва унинг филиаллари томонидан биржа савдолари орқали сотиб олмасдан, ноқонуний тарзда истеъмолчиларга юклаб жўнатган нефть маҳсулотлари ҳозирги кундаги харид нархлари билан солиштириб ҳисобланганда, Жамият ва унинг филиаллари кўрадиган зарар миқдори жами 6 240 470,1 минг сўмни ташкил этмоқда.

Ўрганиш давомида, «Андижон нефть базаси» МЧЖ ва унинг филиаллари тасарруфидаги 12 та ФЁТШлар томонидан вилоятдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштирувчи истеъмолчиларга жами 33 003,7 минг сўмлик 5144 литр нефть маҳсулотларидан камомади аниқланиб, қисман ўрганиш жараёнида қопланди. Шунингдек, 5 та ФЁТШларда жами 6343,5 минг сўмлик 862 литр нефть маҳсулотлари ортиқчалиги аниқланди.

Маблағ иқтисоди, харажатлар режасига амал қилиш борасидаги вазият ҳам ачинарли ҳолатда. «Андижон нефть базаси» МЧЖ хамда унинг филиаллари томонидан 408 та ҳолатда жами 129 млн 749 минг сўмлик иш ҳақи, моддий ёрдам пуллари ва мукофот пуллари ортиқча ҳисобланиб тўланган. компенсация тўловлари ноўрин ҳисобланган. Меҳнат шартномаси бекор қилинган 6 нафар собиқ ходимлар номига 29 млн 997 минг сўм иш ҳақи ёзилган.

Ишдаги йўл қўйилган камчиликлар ортидан, «Андижон нефть базаси» масъулияти чекланган жамияти директорининг биринчи ўринбосари – бош муҳандис Ж. Қутлиқов, Директорнинг маркетинг ва маҳсулот сотиш бўйича ўринбосари А. Қурбонов, Иқтисодий масалалар бўйича директорнинг ўринбосари Б. Ёрқулов, Бош бухгалтер-бўлим бошлиғи Ф. Юсупов, Нефть маҳсулотларини сотиш, тарқатиш ва сақлаш бўлими бошлиғи А. Ибрагимов, Бухгалтерия бўлими нефть маҳсулоти учёти ва бошқа мижозлар билан ишлаш бўйича етакчи мутахассиси А. Маматқулов, «Пойтуғ» филиали бошлиғи Д. Маҳмудов, «Пойтуғ» филиали иш ҳақи бухгалтери Ғ. Раҳимов, «Пойтуғ» филиали бухгалтерия бўлими бошлиғи-бош бухгалтери Қ. Тўхтасинов эгаллаб турган лавозимидан озод этилдилар.

«Андижон нефть базаси» МЧЖда олиб борилган ўрганишлар натижасида, «Ўзбекнефтгаз» АЖ Молиявий ва комплеанс назорат департаменти томонидан аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари ўрганиш ҳужжатлари, қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш давлат идораларига юборилди.

Эслатиб ўтамиз, «Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигида 2021 йилнинг 11 май куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида иш фаолиятида йўл қўйган камчиликлари учун «Жиззах нефть базаси» директори М. Акбўтаев ва «Андижон нефть базаси» директори И. Болтабоев эгаллаб турган лавозимидан озод этилган эди" дейилади хабарда.

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан