Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Арманистон Озарбойжон билан чегарада россиялик ҳарбийлар жойлаштирилганини маълум қилди
6.08.2021 08:48,  
83

“ОАВда Тавуш области, хусусан Воскепар қишлоғида россиялик ҳарбийлар борлиги ҳақида берилган маълумот юзасидан шуни маълум қиламизки, ушбу ҳудудда ҳақиқатан ҳам россиялик чегарачилар жойлаштирилган. Ҳозирда у ерда чегарачилар учун бинолар қурилмоқда”, деб айтилган хабарда.

Таъкидланишича, ушбу жараён Арманистон-Россия ҳамкорлиги доирасида амалга оширилмоқда. 

29 июлда Арманистон бош вазири Никол Пашинян ҳукумат йиғилишида Арманистон-Озарбойжон чегарасидаги бир нечта низодан кейин Москва билан чегарада россиялик чегарачиларни жойлаштиришни муҳокама қилишга тайёрлигини маълум қилган. У чегарадаги вазиятни беқарор деб баҳолаган ва Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига чегара бўйлаб мониторинг миссиясини жойлаштиришни таклиф қилган. Унинг таъкидлашича, бу чегарани делимитация ва демаркация қилиш ишларини жанговар тўқнашувлар хавф-хатарисиз амалга оширишга имкон беради.

Икки давлат чегарасидаги вазият 12 майдан бери нотинч бўлиб қолмоқда. Ўшанда арман томони озарбойжонлик ҳарбийлар Арманистоннинг Сюник областидаги чегараолди туманларидан бирида “муайян ишларни” амалга оширишга уринганини маълум қилган. Шундан бери икки томон чегарада низолар чиқаётгани ҳақида маълум қилиб, уларда бир-бирини айблаб келмоқда.

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан