Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Авто 60-ой» МЧЖдан жабр кўрганлар диққатига!
15.06.2021 20:07,  
717

«Авто 60-ой» МЧЖ мансабдор шахслари Ж.Баҳодиров ва бошқаларнинг жиноий ҳаракатлари натижасида жабр кўрган фуқароларга етказилган моддий зарарларни қоплаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ходимларидан иборат таркибда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятларда ишчи гуруҳлар ташкил этилди.

Ҳозирда ишчи гуруҳларга 2.144 нафар фуқаро мурожаат қилиб, ўзларига тегишли ҳисоб рақамлар ҳақидаги маълумотларни тақдим қилишган.

Шунингдек, моддий зарарни қайтариш масаласида мурожаат этмаган фуқароларимизга ҳудудларда ташкил этилган ишчи гуруҳларга мурожаат қилишлари ва етказилган зарарлар қисқа муддатда уларнинг ҳисоб рақамларига ўтказилишини эслатиб ўтамиз.

Шу сабабли, жамиятдан жабр кўрган фуқароларимизнинг аксарияти вилоятларда яшашлигини инобатга олиб, уларга янада қулайлик яратиш ва ортиқча оворагарчиликларнинг олдини олиш мақсадида, қуйидаги манзилларга шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар (фуқаролик паспорти) ҳамда пластик карточкалари билан Мажбурий ижро бюросининг ҳудудий бошқармаларига (душанба-жума кунлари соат 09-00 дан 18-00 га қадар) мурожаат қилишлари сўралади.

Мажбурий ижро бюросининг ҳудудий бошқармаларига

мурожаат этиш бўйича

М А ЪЛ У М О Т

1. Андижон ш., 2-даҳа. 74-226-30-66

2. Бухоро вилояти, Бухоро шаҳри, Ҳ.Т.Бухорий кўчаси 3-уй.

65-221-55-33

3. Жиззах вилояти, Жиззах шаҳри, Янгибўстон кўчаси, 4-уй.

72-227-07-95

4. Қарши шаҳри, И.Каримов кўчаси, 51А-уй.

75-221-28-42

5. Фарғона шаҳри, Маърифат кўчаси 22-уй.

61-222-84-88

6. Навоий шаҳри, Ғалаба шоҳ кўчаси, 176 Б-уй.

79-223-41-77

7. Наманган шаҳри, С.Шерозий 3-тор кўчаси 5А-уй.

69-228-82-76

8. Самарқанд шаҳри,Спитамен шоҳ кўчаси, 270А-уй.

66-221-78-24

9. Сирдарё вилояти Гулистон шаҳри, И.Каримов кўчаси, 35-уй

67-235-00-17

10. Сурхондарё вилояти Термиз шаҳри, Истиқлол кўчаси 80-уй.

76-227-32-13

11. Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти учун

Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Авиасозлар

4-мавзе, 68-уй. 71-207-20-19

12. Фарғона шаҳри, Маърифат кўчаси 22-уй.

73-244-09-06

13. Хоразм вилояти Урганч шаҳри, Ал-Хоразмий кўчаси, 53-уй.

62-224-65-72

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан