Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Барча абитуриентлар диққатига!
19.06.2021 13:06,  
149

Эртага, 20 июнь куни 2021/2022 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш бошланади.

Бунда,

— абитуриент телефон рақами авторизациядан ўтказилади;
— паспорт маълумотлари, доимий яшаш манзили ва тугатган таълим муассасаси бўйича маълумотлар киритилади;
— имтиёзлари мавжуд бўлса ҳамда чет тилидан миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлса, сертификат маълумотлари киритилади.

Таълим йўналишларини эса 2021/2022 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари белгиланиб, тиллар кесимида тасдиқланганидан сўнг танлаш мумкин бўлади.

Абитуриентларни рўйхатга олиш Давлат тест марказининг my.dtm.uz sайти ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали онлайн амалга оширилади.

Рўйхатга олиш 20 июлга қадар (20 июль куни ҳам) давом этади ва абитуриентлар 20 июлга қадар ўз маълумотларини ўзгартиришлари ҳамда чет тилидан миллий ёки халқаро сертификатга эга бўладиган бўлса, сертификат маълумотларини киритишлари мумкин бўлади.

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан