Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






"Бирга ифторлик қилдик, дуода бўлдик". Саида Мирзиёева кечани бирга ўтказган уй ҳақида ёзди (фото)
20.04.2021 10:21,  
865

Масс-медиа фонди ва Milliy TV телеканали Рамазон ойи муносабати билан «Ramazon diydor» лойиҳасини йўлга қўйди. Бу ҳақда Фонд Васийлик кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева маълум қилди. 

"Ушбу лойиҳа доирасида хайрия ифторлари ўтказилади. Илк ифторни бугун 17Б-сонли уй аҳолиси учун ўтказдик. Ушбу уйда яшовчилар билан бизни умумий хотиралар ва эмоциялар боғлагани сабабли, бу кечани улар билан ўтказишга қарор қилдим.

2019 йилга қадар ушбу уй «Ўзбекистон» нашриётига тегишли бўлиб, ундаги квартиралар ўз ходимлари ва уларнинг оилалари учун ижарага берилар эди.  

2019 йилда эса биз AОКAда фаолиятимизни бошлагач, уйни уларнинг тасарруфига ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Натижада уларнинг ҳам қонуний яшаш жойи ва келажакка бўлган ишончи пайдо бўлди.  

Самимий муҳитда ажойиб учрашув бўлди. Бирга ифторлик қилдик, дуода бўлдик ва турли мавзуларда суҳбат қурдик", дея ёзиб қолдирган Мирзиёева.

 

 

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан