Бишкекда портлаш: ҳодиса сабаблари ва жабрланганлар сони маълум бўлди (фото, видео)

Бишкекда портлаш: ҳодиса сабаблари ва жабрланганлар сони маълум бўлди (фото, видео)

Қирғизистон пойтахти Бишкекда бугун маҳаллий вақт билан соат 13:38-13:40 орасида кучли портлаш юз берди. Ҳодиса Чуй ва Эркиндик кўчалари чорраҳасида жойлашган "Антошка" кафесида юз берган.

Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида 1 киши ҳалок бўлди, 13 киши жароҳатланди, уларнинг 7 нафари болалардир.

Жароҳатланганларнинг кўпчилиги куйиш ташхиси билан шифохонага ётқизилди.

Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг хабарига кўра, ёнғин маҳаллий вақт билан 15:21 да тўла ўчирилган.

Бишкек шаҳар ИИБнинг маълум қилинишича, ёнғин фастфуд кафеси ичида жойлашган газ баллонларининг портлаши асосида юзага келган.