Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Биз Афғонистонда барча сиёсий кучлар манфаатини ҳисобга олиб тузиладиган коалицион ҳукумат тарафдоримиз» — ТИВ
26.08.2021 16:02,  
50

Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фарҳод Арзиевнинг таъкидлашича, Ўзбекистоннинг Кoбул шаҳридаги элчихонаси ва Мозори Шарифдаги консулхонаси ўз фаолиятини давом эттирмоқда. Бугунги кунда Афғонистонда тижорий ёки бошқа мақсадларда бориб, қийин аҳволда қолган Ўзбекистон фуқаролари мавжуд эмас.

Сенатнинг ўн саккизинчи ялпи мажлисида иштирок этган ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фарҳод Арзиев сенаторлар томонидан Афғонистондаги вазият юзасидан берилган саволларга жавоб берди.

«Ҳозирда Афғонистонда олдиндан тахмин қилиш мумкин бўлмаган жараёнларни кузатяпмиз. Ўзбекистон ушбу мамлакатда тинчлик ўрнатиш жараёнларига бир неча йилдан бери иштирок этиб келади.

Биз бу мамлакатда барча сиёсий кучларнинг манфаатини ҳисобга олган ҳолда тузиладиган коалицион ҳукумат тарафдоримиз. Ўзбекистон ҳукумати куч ишлатиш йўли билан бу мамлакатда тинчлик жараёнларини ўрнатиш мумкин деган қарашлардан йироқ бўлган.

Бир неча йилдан бери «Толибон» ҳукумати билан конструктив алоқалар олиб борамиз ва уларга ҳам афғон жамиятининг инкор қилиб бўлмайдиган вакиллари сифатида қараб келганмиз.

Айрим ОАВларда ёзилаётган террористик гуруҳларга мансуб айрим одамларнинг Ўзбекистонга ўтиш риски ва хавф-хатари ҳақида гапирадиган бўлсак, айни пайтда Ўзбекистон ҳудудидан транзит тарзда фойдаланган ҳолда халқаро ташкилотлар, хорижий дипломатик корпус вакиллари ва афғон фуқаролари мамлакатни тарк этишмоқда. Бизда келаётган фуқароларнинг рўйхати бор, хорижий мамлакатлар ҳам ўзлари олиб кетаётган одамлар учун масъулиятни бўйнига олишган. Ўзбекистон ҳудудига транзит орқали террористик ташкилотларга алоқадор инсонларнинг кириб келиб, қолиб кетишига мутлақо йўл қўйилмайди.

Афғонистондаги ваколатхоналаримиз ва фуқароларимиз масаласига тўхталиб ўтадиган бўлсам, Кобул шаҳрида элчихонамиз, Мозори Шарифда эса консулхонамиз мавжуд. Ҳар иккала ташкилотнинг фаолияти айни вақтда давом этяпти. Бугунги кунда Афғонистонда тижорий ёки бошқа мақсадларда бориб, қийин аҳволда қолган Ўзбекистон фуқаролари мавжуд эмас», деди Фарҳод Арзиев.

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан