Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






БМТ: Афғонистонда 2021 йилда рекорд даражада кўп тинч аҳоли ҳалок бўлди
27.07.2021 09:04,  
129

Афғонистонда 2021 йилнинг биринчи ярмида тинч аҳоли орасидаги қурбонлар сони рекорд даражага етди. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Афғонистондаги ёрдам миссияси (UNAMA) хабар берди.

Мамлакатда йил бошидан бери 1 минг 659 фуқаро ҳалок бўлган, 3254 киши жароҳат олган. Бу 2020 йилнинг биринчи ярмига нисбатан 47 фоизга кўп. Фуқароларнинг ўлими ва жароҳатланиш ҳолатлари май ойида АҚШ  ва унинг иттифоқчилари Афғонистондаги миссияларини якунлаб, мамлакатдан қўшинларини олиб чиқишни бошлаганидан сўнг кескин ўсди. Ҳарбийлар олиб кетила бошлагач, «Толибон» ҳаракати Афғонистон ҳукумат қўшинларига қарши ҳужум бошлади. Май—июнь ойларида ҳалок бўлган ёки яраланган тинч аҳолининг сони ундан аввалги тўрт ойдаги кўрсаткич билан деярли бир хил.

Қурбонлар ва жароҳат олганларнинг деярли ярмини аёллар ва болалар ташкил этади. Хусусан, вояга етмаганлар 32 фоиз (468 киши ўлдирилган, 1214 киши яраланган), аёллар – 14 фоиз (219 киши ўлдирилган, 508 киши жароҳат олган). Ушбу ярим йиллик статистик маълумотлар ҳам рекорд кўрсаткичдир.

UNAMA таъкидлашича, май—июнь ойларида Афғонистонда жами 783 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлган, 1609 киши ярадор бўлган — бу ёрдам миссияси иш бошлаган 2009 йилдан буён икки ойлик рекорд статистикадир.

Ҳукуматга қарши унсурлар — «Толибон», «Исломий давлат» жангарилари ва бошқа номаълум гуруҳлар тинч аҳоли орасидаги қурбонларнинг учдан икки қисми учун жавобгар. Ҳукумат кучлари қурбонларнинг 25 фоизи учун жавобгар. Қолган ўлимлар ва жароҳатлар учун ким жавобгарлигини аниқлашнинг имкони бўлмаган.

Тинч фуқароларнинг ўлими ва жароҳатланишига асосан жангарилар томонидан ишлатилган қўлбола портловчи мосламалар, қарама-қарши томонларнинг қуруқликдаги тўқнашувлари, мақсадли қотилликлар ва Афғонистон ҳарбий-ҳаво кучларининг авиазарбалари сабаб бўлмоқда.

БМТ миссияси агар зиддиятнинг авж олиши тўхтамаса, 2021 йил якунлари бўйича мамлакатда тинч аҳоли орасидаги қурбонлар сони бўйича энг юқори кўрсаткич қайд этилиши ҳақида огоҳлантирмоқда. Бунгача энг юқори кўрсаткич 2016 йилда содир этилган — 5275 киши (1644 киши ўлган, 3631 киши жароҳат олган).

«Мен ‘Толибон’ ва Афғонистон раҳбарларидан зиддиятнинг даҳшатли ва қўрқинчли траекториясини ва унинг тинч аҳоли учун ҳалокатли оқибатларини ҳисобга олишини илтимос қиламан», — деди UNAMA раҳбари ва БМТ бош котибининг Афғонистон бўйича махсус вакили Дебора Лаёнс.

Ҳозиргача радикаллар ва ҳукумат кучлари ўртасидаги энг шиддатли тўқнашувлар аҳоли зичлиги нисбатан паст бўлган ҳудудларда содир этилди. БМТ жанглар шаҳар жойларига кўчса, тинч аҳоли учун бунинг оқибатлари ҳалокатли бўлишидан хавотирда.

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан