Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






БМТ Ўзбекистон орқали Афғонистонга гуманитар ёрдам жўнатади
13.10.2021 18:02,  
61

БМТнинг Қочоқлар ишлари бўйича бошқармаси Ўзбекистон орқали афғон халқига гуманитар ёрдам жўнатади.

Гуманитар ёрдам ортилган учта самолётни дастлаб Ўзбекистонга юбориш режалаштирилмоқда. Кейин гуманитар юк Термиздан Ҳайратон чегара пункти орқали Мозори Шарифга етказилади.

Термизга самолётларнинг биринчиси октябрь ойининг ўрталарида келиши кутилмоқда. Гуманитар юкларда биринчи эҳтиёж маҳсулотлари етказилади.БМТ бугунги кунда афғон оилаларининг атиги беш фоизи етарли миқдорда озиқ-овқат билан таъминлангани ҳақида огоҳлантирган.

Ўзбекистон мустақил равишда ҳам Афғонистонга ёрдам қўлини чўзмоқда. Сентябрь ўрталарида қўшни мамлакатга 1,3 минг тонналик инсонпарварлик ёрдамини жўнатди. Бундан ташқари, республика Хитой, Покистон ва Ҳиндистон каби мамлакатлар билан афғон халқига ёрдам бериш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, БМТ Афғонистонга озиқ-овқат ёрдамини кўрсатиш учун Ўзбекистонда асосий логистика марказини ташкил этган эди.

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан