Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






БМW автомобиллар сотуви бўйича рекорд ўрнатди
10.04.2021 09:03,  
151

Германиянинг БМW ишлаб чиқарувчиси автомобилларининг сотилиши жорий йилнинг биринчи чорагида 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 33,5 фоизга ўсди.

Компаниянинг баёнотида айтилишича, бу рекорд қиймат ва ўсиш дунёнинг барча йирик минтақаларида қайд этилган. Бу унинг барча маркаларига - БМW, MINI ва Rolls-Royceга тегишли.

Хусусан, Европада пандемияга қарамай, савдо ҳажми 8 фоиздан ошган. Умуман олганда, январдан мартгача тахминан 637 минг дона автомобиль сотилди.

Компаниянинг таъкидлашича, истеъмолчиларнинг юқори талаблари БМW компаниясининг узоқ муддатли стратегиясининг тўғрилигини тасдиқлайди. Шунингдек, ҳам гибрид, ҳам электромобиллар савдоси икки бараварга ошган - бу даврда уларнинг 70 мингдан ортиғи сотилган.

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан