Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Бошпана сўраган афғонистонлик қочқинлар бўйича инсонпарварлик тамойилларига мос ҳаракат қилиниши лозим» — Алишер Қодиров
15.08.2021 18:12,  
186

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари, президентликка номзод Алишер Қодиров Афғонистондаги вазият бўйича муносабат билдириб, бошпана сўраган афғонистонлик қочқинлар бўйича инсонпарварлик тамойилларига мос ҳаракат қилиниши лозимлигини айтди.

«Афғонистондаги вазият режалаштирилганидек кескинлашди. Қочқинлар ва бошпана сўраганлар бўйича халқаро ҳуқуқ талаблари доирасида, инсонпарварлик тамойилларига мос ҳаракат қилиниши лозим. Афғонистон халқи, жумладан, шимолдаги миллатдошларимизга Афғонистон янги бошқарувининг муносабатига жаҳон ҳамжамияти билан бир тўлқинда баҳо бериб борилиши зарур. Афғонистоннинг янги бошқарувига афғонистонликларнинг муносабати қандай бўлишини эса вақт кўрсатади. Барқарор ва ҳамкор Афғонистон минтақа тақдирида ижобий бурилиш нуқтаси бўлиши тарафдоримиз», — деб ёзган у Telegram каналида.

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан