Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бухорода каналга тушиб кетган Матиз ва унинг ҳайдовчиси ППХ ходимлари томонидан қутқариб қолинди
16.04.2021 20:09,  
175

Бугун, 16 апрель куни соат 17:00 ларда Бухоро вилоятида ҳайдовчиси билан чўкаётган Матиз русумли автомобил пост патрул хизмати ходимлари томонидан қутқариб қолинди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати маълум қилди.

Хабар қилинишича, Гулчорбоғ маҳалласидан оқиб ўтувчи каналга Матиз русумли давлат рақами 80А508QA бўлган автомашина, ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги сабаб тушиб кетиб, оқиб кетаётганлигини кўрган, Бухоро шаҳар 4-сон ИИБ маъмурий ҳудудида хизмат олиб бораётган, Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Патруль пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси, ППХ батальони 3-отряд хайдовчи ходими сафдор Сайидов Ахмаджон Азимович хамда ушбу батальон 4-отряд ходими сафдор Абдуллаев Нодирбек Неъматовичлар зудлик билан ўзини сувга ташлаб, сувда оқаётган ҳайдовчининг ҳаётини қутқариб қолиб, автомашинани сувдан чиқариш чораларини кўрганлар.

Ҳаёти қутқариб қолинган ҳайдовчининг шахсига ойдинлик киритилганда аниқланишича, у 1983 йилда туғилган, Бухоро шаҳрида истиқомат қилувчи, иккинчи гуруҳ ногирони Рахматов Комил Темирович эканлиги маълум бўлган.

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан