Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бухоролик олимлар кўпчиликка маълум бўлмаган «Темурномаи манзума»ни таржима қилдилар
20.05.2021 09:54,  
264

Амир Темур шахсияти, у тузган буюк салтанат барча даврларда олиму фузалолар, шоиру ёзувчиларнинг эътиборини ўзига тортиб келган. Соҳибқирон ҳақида кўплаб асарлар яратилган. Ҳаёти, фаолияти тадқиқ қилинган — дейилади 'Xalq so'zi' хабарида.

Буни қарангки, улуғ аждодимиз тўғрисида ёзилган асарлар орасида кўпчиликка номаълум бўлган китоблар ҳам йўқ эмас экан. XV-XVI асрларда яшаб ижод этган, Алишер Навоий ва Абдураҳмон Жомийларнинг замондоши Абдуллоҳ Ҳотифий қаламига мансуб "Темурномаи манзума"( «Назмий Темурнома») асари шулар жумласидандир.Бухоро давлат университети доценти, манбашунос олим Абдураҳим Болтаев шу нодир манбани аниқлаб, илк бор унга жамоатчилик, тарихимиз ихлосмандлари эътиборини қаратди.

— Абдуллоҳ Ҳотифий 1454 – 1521 йилларда яшаб ўтган ижодкордир, — дейди А. Болтаев. — У Эронда темурийлар даврининг ниҳояси, сафавийлар давлатининг кучайиши палласида яшаб ижод қилган.Маълумотларга қараганда, Ҳотифий Абдураҳмон Жомийга қариндош бўлган. "Темурномаи манзума" назмий асар бўлиб, у нафақат бадиий, балки тарихий аҳамиятга ҳам эга саналади. Чунки муаллиф темурийзода Ҳусайн Бойқаро давлатининг гуллаб яшнашидан тортиб то инқирозга юз тутишигача кечган жараёндан яхши хабардор бўлган.

Яқинда манбашунос олим Абдураҳим Болтаев раҳбарлигидаги Мир Араб олий мадрасаси мутахассисларидан иборат гуруҳ ушбу ноёб асарни форс тилидан насрий таржима қилди.У китоб ҳолида чоп этилди. Натижада халқимиз маънавий хазинаси Амир Темур ҳақидаги яна бир асар билан бойиди.

— Ўтган йили «Бухоро – Ислом маданияти пойтахти» деб эълон қилинганидан яхши хабардорсиз, — дейди Бухоро давлат университети ректори, иқтисод фанлари доктори, профессор О. Ҳамидов. — Шу муносабат билан университетимиз манбашунос олимлари халқимизнинг бой маданий-илмий меросини ўзида ифода этган ўнга яқин қўлёзма асарни таржима қилдилар. Мазкур асар таржимаси ҳам шу хайрли ишларнинг узвий давомидир.

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан