Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бухоролик қиз ишқий муносабатда бўлиб келган танишини қўрқитиб, ундан пул талаб қилди
5.09.2021 21:14,  
1173
 
Бухорода таниши билан бўлган ишқий муносабатини ошкор қилишини айтиб, танишидан пул ундираётган қиз қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбари Шуҳрат Жалолов хабар берди.

Билдирилишича, Ромитан туманида яшовчи 30 ёшли турмушга чиқмаган қиз Р.Ш. 38 ёшли жондорлик фуқаро И.К.билан ишқий муносабатда бўлиб келган. Аёл жазманига у билан бўлган ишқий муносабатларини унинг оила аъзоларига ошкор қилишини айтиб қўрқитган ва ундан пул талаб қилган.

Р.Ш.нинг ушбу хатти-ҳаракатлари туфайли И.К. ҳолат бўйича Жондор тумани ички ишлар бўлимига мурожаат қилишга мажбур бўлган. Р.Ш. эса танишидан пул ундириш мақсадида ўртасидаги ишқий муносабатни ошкор қилиш билан уни қўрқитишда давом этган.

2021 йилнинг 2 сентябрь куни Р.Ш. Жондор туманининг «Қозикент» маҳалласида жойлашган «Зиё» кафесида И.К.дан 330 минг сўм пулни олаётган вақтда қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан қизга нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан