Тожикистонда бўлиб ўтган “CAFA U-23 Women’s Championship-2019” мусобақаси ўз ниҳоясига етди.
Муддатидан аввал чемпионлик масаласини ҳал қилган Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси охирги ўйинини Тожикистонга қарши ўтказди. Қизиқарли тарзда кечган баҳсда футболчи қизларимиз рақибалари дарвозасига жавобсиз 3 та гол киритишга муваффақ бўлишди.
Шу тариқа мусобақадаги барча учрашувларни ўз фойдасига ҳал этган терма жамоамиз чемпион номига сазовор бўлди.
Вакилларимиз мусобақа давомида 5 та ўйин ўтказиб, рақиблар дарвозасига жавобсиз 29 та гол урдилар.
Мусобақанинг энг яхши футболчиси мукофоти ҳам ўзбекистонлик Умида Зоировага насиб эди.