Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Чирчиқ дарёси сатҳи кўтарилгани сабаб 5 киши оролда қолиб кетди
16.08.2021 20:35,  
276

15 август куни Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлимига Бўстонлиқ тумани «Янгиовул» МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Чирчиқ дарёси ўртасидаги оролчада 5 нафар фуқаро қолиб кетганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Маълум бўлишича, фуқаролар Чирчиқ дарёси бўйида дам олиш мақсадида дарё ўзанида жойлашган оролчага ўтиб боришган. Аммо сув сатҳининг кескин кўтарилганлиги ва оқим тезлашганлиги туфайли орқага қайтишнинг имкони бўлмаган.

Мазкур ҳолат бўйича Чирчиқ шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими қутқарув отряди сувда қидирув-қутқарув гуруҳи қутқарувчилари зудлик билан белгиланган ҳудудга етиб боришди. Олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида оролчада қолиб кетган 5 нафар фуқаро махсус кичик ҳажмли кемада қирғоққа олиб ўтилган.

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан