Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Чирчиқдаги ёшлар фестивалида назоратсиз қолдирилган 180 нафар бола яқинларига қайтарилди - ИИББ
18.05.2021 17:16,  
131

16 май куни Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида 3 кун давом этган «Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик фестивали» якунланди. Тадбирда вилоятнинг 22 та шаҳар-туманларидан 181 минг нафар ёшлар фаол иштирок этди.Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ хабар берди.

Ушбу тадбирни хавфсиз ва муносиб ўтказиш учун Тошкент вилояти ИИББ бошчилигида ҳамкорликдаги ташкилотларнинг 3 минг нафардан ортиқ ходимлари 3 кун мобайнида тун-у кун хизмат қилди.

Фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ташкил қилинган «102» жамоат масканига, фестиваль давомида адашиб, назоратсиз қолган 174 нафар вояга етмаган болалар ИИБ ходимлари томонидан жамоат масканига олиб келиниб, ота-онасига соғ-саломат топширилди.

Фестивал якунига қадар ҳеч қандай кўнгилсиз ҳодисалар юз бермади ва тадбирнинг кўтаринки кайфиятда ўтиши таъминланди.

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан