Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Давлат хизматлари ўз вақтида бажарилмаса тўловнинг ярмини қайтариб бериш таклиф қилинди
4.10.2021 16:11,  
74

Молия вазирлиги томонидан ўз муддатида бажарилмаган давлат хизматларининг пули қайтарилиши бўйича тегишли қарор лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига қўйилди.

Унга кўра, ДХМ “Лицензия” ахборот тизими ҳамда ЯИДХП орқали кўрсатилаётган давлат хизматлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатидан 3 иш кунидан ортиқ вақтга кечиктирилганда, ариза берувчига хизматдан фойдаланиш учун тўланган давлат божлари, йиғимлар ва бошқа ҳар қандай тўловларнинг 50 фоизи 1 иш кунида қайтарилиши ҳақида қўшимча киритиш белгиланмоқда.

Мазкур маблағлар Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан ариза берувчининг мурожаатига асосан қайтарилади.

Бунда қайтарилган маблағлар ДХА томонидан давлат хизматини кўрсатиш муддатини кечиктирган давлат органи ва ташкилотининг бюджетдан ташқари ва бошқа маблағлари ҳисобидан сўзсиз (акцептсиз) тартибда ундирилади.

Қарор лойиҳаси 12 октябрга қадар давом этади.

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан