Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши Олий ҳайъатининг махсус Қарори билан Олий ва Ўрта махсус ислом билим юртлари муаллимлари ойлик маошлари ва стипендиялари 20 сентябрдан бошлаб қарийб икки баробар ошириладиган бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Ҳайъат, шунингдек пандемия шароитида мураккаб молиявий вазиятга тушиб қолган масжидлар ходимларига ҳам молиявий кўмак кўрсатиш тўғрисида тегишли қарор чиқарди.
Дарҳақиқат, аҳли илмга кўмак табаррук динимиз аҳкомларидан бири ва олижаноб халқимизнинг азалий одатидир.