Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Дунёда коронавирусга чалиниш кўрсаткичлари 21 фоизга камайди
28.04.2022 14:36,  
22

Кеча Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ер юзидаги эпидемиологик вазият бўйича навбатдаги ҳисоботини эълон қилди. 

Унга кўра, ўтган ҳафтада дунёда 4,5 миллион нафардан зиёд киши коронавирусга чалиниб, улардан 15 минг 134 нафари хасталик оқибатида ҳаётдан кўз юмган. 

Бу, 11-17 апрель саналарига қиёслаганда, касалланишлар сони 21 фоиз, ўлим кўрсаткичлари эса 20 фоизга камайганини англатади.

Коронавирусни юқтириш билан боғлиқ сезиларли пасайиш динамикаси Шарқий Ўрта ер денгизи минтақаси мамлакатлари ҳиссасига тўғри келган — 30 фоиз!  Ғарбий Тинч океани минтақасида бу кўрсаткич 28, Европада 23, Жануби-Шарқий Осиёда 6 фоизга етган.

Африка қитъаси давлатларида эса аксинча — беморлар сони 32 фоиз ортиши қайд этилган. Жанубий ва Шимолий Америкада эса бу кўрсаткич 9 фоизни ташкил этди. Ўз навбатида, ўлим кўрсаткичлари Африкада 110, Жануби-Шарқий Осиёда 41 фоиз кўпайиши кузатилган. 

18-24 апрель саналарида коронавирус ташхиси қўйилган энг кўп бемор Германияда рўйхатга олинган — 675 минг нафар. Иккинчи ўринни 590 мингга яқин кўрсаткич билан Корея Республикаси банд этди.

Франция эса учинчи ўринда — мамлакатда қарийб 543 минг одам коронавирусни юқтирган. Тўртинчи ўринни 419 мингдан зиёд ҳолат билан Италия, бешинчи поғонани эса 298 минг нафардан ортиқ бемор билан АҚШ эгаллади. 

Дунёда COVID-19дан ўлим кўрсаткичларининг катта қисми АҚШда қайд этилди — 2 минг 354 нафар. Иккинчи ўринда — Россия. Мамлакатда ҳафта давомида 1,4 мингдан зиёд бемор хасталикдан вафот этди. 

Корея Республикасида эса бу кўрсаткич минг нафардан ортиқни ташкил этди. Шу билан бирга, Италияда минг нафар ҳамда Буюк Британияда 903 нафар бемор коронавирус қурбонига айланди.

Шунингдек, ЖССТ баёнотига кўра, сўнгги 30 кун давомида олинган биоматериал намуналари таҳлили дунёда коронавируснинг 99 фоизи “омикрон” ва 0,1 фоизи “дельта” штамми ҳиссасига тўғри келмоқда. 

Бундан ташқари, ташкилот раҳбари Тедрос Гебрейесус жаҳонда касалланишлар сони кескин камайиб бориши аксарият мамлакатларда COVID-19га қарши тест синовлари қисқартирилаётгани билан боғлиқлигини таъкидлади. 

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан