Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ДХХ 23 йилдан бери қидирилаётган террорчини ушлади
30.09.2021 10:12,  
1030

ДХХ “Туркистон ислом ҳаракати” халқаро террористик ташкилоти аъзоси, Ўзбекистон ҳудудида ўта оғир жиноятлар содир этганлиги сабабли 23 йилдан буён қидирувда бўлган “Ю.Ж.” хорижда ушланиб, олиб келинди.

У 1998 йилда Россиянинг Чеченистонига бориб, иорданиялик Амир Хаттоб томонидан ташкил қилинган жангарилар лагерида махсус тайёргарликдан ўтади ва ўша йилнинг охирида Афғонистондаги “ТИҲ” сафига қўшилади.

1999 йилнинг январида ташкилот етакчиларининг кўрсатмаси билан айланма йўллар орқали Тошкент шаҳрига келиб, бадавлат одамларнинг уйларида босқинчиликларни амалга оширади ҳамда уларнинг пул ва қимматбаҳо буюмларини ўзлаштириб, Афғонистондаги “ТИҲ” етакчиларига юборади.

У 1999 йилнинг 16 февраль ва 30 март кунлари Тошкентда амалга оширилган қўпорувчилик ҳаракатларида ҳам иштирок этади. Шунингдек, 1998-2006 йилларда хорижий давлатлардаги халқаро террорчи ташкилотлар сафида жанговар ҳаракатларда қатнашади.

Ҳозирда унга нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан