Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Экоқўмита тизимида давлат бюджетининг 87,3 млрд сўм маблағлари ноқонуний сарфлаб юборилгани аниқланди
24.06.2021 16:42,  
155

Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тизимидаги ташкилотларда назорат тадбирлари ўтказди.

Унга кўра, қўмита ва унинг тизимидаги бюджет ташкилотлари ҳамда ҳудудий «Тоза ҳудуд» ДУКларида бюджетдан ажратилган ва бюджетдан ташқари маблағларнинг мақсадли сарфланиши юзасидан ўтказилган текширишларда жами 87,3 млрд сўмлик молиявий хато ва камчиликлар аниқланган.

Жумладан, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси ва унинг тизимидаги бюджет ташкилотларида ходимларга иш ҳақи, меҳнат таътили, моддий ёрдам ва мукофот пулларини ҳисоблашда хатоликларга йўл қўйилиши оқибатида 9,4 млрд сўм миқдоридаги бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ноқонуний сарфлаб юборилган.

Бундан ташқари, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси тизимидаги ҳудудий «Тоза ҳудуд» ДУКларга ажратилган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар мақсадли сарфланишида, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни тўлашда, махсус техникалар ва чиқинди контейнерларини харид қилишда ҳамда чиқинди полигонлари қурилишида 77,9 млрд сўмлик қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган.

Қайд этилишича, ҳудудий «Тоза ҳудуд» ДУКларида махсус транспорт воситаларидан мақсадли фойдаланилишида ва ёқилғи-мойлаш маҳсулотларини сарфлаш меъёрларига амал қилинмагани натижасида 44,2 млрд сўм миқдорида маблағлар асоссиз равишда ортиқча сарфланган.

Шунингдек, Бувайда туман ҳокимининг қарори билан 2020 йилда полигон учун ажратилган ҳудудда 470 млн сўмга қуриб битказилган автогараж мазкур йилнинг ноябр ойида асоссиз бузиб ташланиб, бюджет маблағлари самарасиз сарфланишига йўл қўйилган.

Ҳудудий «Тоза ҳудуд» ДУКлар томонидан «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонун талабларига риоя этилмасдан 11,3 млрд сўмлик шартномалар тузилган ва харидлар амалга оширилган.

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан