Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Европа тикланиш ва тараққиёт банки Ўзбекистонга 2 млн евро ажратди
24.10.2021 16:06,  
54

Европа тикланиш ва тараққиёт банки Ўзбекистонга республикадаги 2 та собиқ уран конларини рекултивация қилиш дастурини ишга тушириш учун 2 миллион евро ажратди.

Маълум қилинишича, тегишли битимни банкнинг Ядро хавфсизлиги департаменти директори Бальтазар Линдауэр ва Ўзбекистон Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Ислом Боқижонов имзолаган.

«Атроф-муҳитни тиклаш жамғармаси (АТЖ) фаолиятини кенгайтириб, Ўзбекистонда иш бошламоқда. Бу ерда жамғарма ва ҳукумат ўртасида 2 миллион евро миқдоридаги грант шартномаси имзоланганидан кейин биринчи лойиҳаларни амалга ошириш бўйича тайёргарлик ишлари бошланди», дейилади хабарда.

Таъкидланишича, лойиҳа Тошкент вилоятининг Янгиобод шаҳридаги собиқ уран конлари ва республика шарқидаги Наманган вилоятининг Чаркесар қишлоғи ҳудудини қайта тиклаш ва рекултивациясини назарда тутади. Қайд этилишича, лойиҳани комплекс баҳолаш ва техник шартларини тайёрлаш Германиянинг WISUTEC компанияси томонидан амалга оширилган.

Маълумот ўрнида, Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг Марказий Осиёдаги Атроф-муҳитни тиклаш жамғармаси 2015 йил май ойида Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистонда Совет Иттифоқи давридан қолган уран қазиб олиш ва уни қайта ишлаш билан шуғулланувчи эски объектларнинг экологик муаммоларини ҳал қилиш учун ташкил этилган.

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан