Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Фарғона вилоятида бешинчи Оилавий болалар уйи очилди
1.10.2021 13:11,  
163

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 31 июль кунги 158-сонли Қарори билан тасдиқланган “Оилавий  болалар уйи тўғрисида”ги Низомнинг 8-бандига асосан тумандаги Ватан м.ф.й. Гулшан кўчаси, 22-уйда яшовчи фуқаролар Зокиров Элёржон Шокирбоевич ва унинг турмуш ўртоғи Зокирова Санобархон Мўминовналар оиласи Марғилон шаҳрида жойлашган 1-Меҳрибонлик уйидан 4 нафар ўғил ва 1 нафар қиз жами 5 нафар тарбияланувчиларни олиб, “Мустақил оилам келажагим пойдевори” номли оилавий болалар уйини ташкил этди.

Маълум бўлишича ушбу хонадон бошлиғи 11.10.1977 йилда туғилган  Зокиров Элёржон Шокирбоевич турмуш ўртоғи 10.04.1978 йилда туғилган Зокирова Санобар Мўминовна билан 10.06.1998 йилда қонуний турмуш қуришган. Турмушлари давомида икки нафар фарзандли бўлишган бўлиб, катта фарзандлари 12.06.1999 йилда туғилган Шокирбоева Моҳичехрахон Элёр қизи, ҳозирда Фарғона Давлат университетининг “бошланғич таълим” йўналишида 4-босқичида, кичик фарзандлари 18.05.2001 йилда туғилган Шокирбоев Асадбек Элёржон ўғли Низомий номли Тошкент Давлат университетининг “Математика” йўналишида 3-босқичида таълим олиб келади.

Фуқаро Зокиров Элёржон Шокирбоевич, Қўштепа туманида туғилган, миллати ўзбек маълумоти ўрта-махсус, ҳозирда Қўштепа туман тиббиёт бирлашмасига карашли 85-сонли оилавий поликлиникасида фельдшер лавозимида ишлайди.

Фуқаро Зокирова Санобар Мўминовна олий маълумотли педагог, халқ таълими тизимида 24 йилдан буён ишлайди,  ҳозирда  Қўштепа туманида жойлашган Педагогика коллежида ўқитувчи бўлиб ишлайди.

Шунинг билан бу каби Оилавий болалар уйи Фарғона вилоятида бештага етти.

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан