Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Фарғонада 11 ёшли болакай 2 йил амакиси томонидан зўрлаб келингани аниқланди
3.08.2021 08:46,  
1952

Вояга етмаган 11 ёшли бола 1973 йилда туғилган амакиси томонидан 2 йил давомида зўрлаб келинган. Бу ҳақда блогер Ақида Ханум Facebook’даги саҳифасида маълум қилди.

“3 нафар фарзандим бор. Турмуш ўртоғим билан кўп жанжаллашиб қолардик. Хатто, турмуш ўртоғим уйимизни сотиб, бизни кўчага ҳайдаган пайтлар бўлди. Бир кунда 40-50 литр сут сотиб келганимда ҳам шу ўғлим билан билан битта нон олиб ердик, холос. Рўзғоримизга ёрдам бўлсин, дея ортиқча нарса емасдим. Эр-хотин битта чорва фермасида ишлардик. Бир куни ўғлимнинг зўрланганини билиб қолдим. Шунда турмуш ўртоғимга: “Акангиз ўғлимизни зўрлаб қўйибди, хабарингиз борми десам, “ҳа биламан. Лекин нима қилай? У мени акам. Сўйиб ташламайман-ку” деди”, - гапириб беради боланинг онаси.

Аниқланишича, у ўғлини 7 ёшида қайнакасига фарзандликка берган.

“Бу иш 2018 ёки 2019 йилда бошланганди. Биринчи бувамни томорқасига экинларни суғоришга борганимизда бўлган. Иккинчиси 3-4 ойдан кейин қўйимиз қўчқор туққанида шуни эмизишга бирга борганимизда бўлган. Оғриқ зўридан кўпинча бувамга айтмоқчи бўлганман, аммо айтолмаганман. “Бу иш” анчадан бери давом этиб келарди. Бир куни, ноилож, бувамга айтишга мажбур бўлдим. Ўтган йили май ойида ойим мени шифокорга олиб бордилар”, - дейди 11 ёшли болакай.

Маълум бўлишича, шифокор, маҳалла профилактика инспектори ва бошқаларнинг гапларига қарамай боланинг онаси, буваси андиша сабабли 48 ёшли амакига қарши иш очишни рад қилишган.

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан