Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Фарғонада таътилдаги ўқитувчиларга «шанбалик» қилдирган директор жазоланди
23.10.2021 08:22,  
79

Ижтимоий тармоқларда Фарғонадаги мактаб ўқитувчилари мажбурий меҳнатга жалб қилингани ҳақида хабарлар тарқалди.

Ҳолат юзасидан Фарғона вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ўтказилди.

Аниқланишича, Бувайда туманида жойлашган 14-сонли умумтаълим мактаби ходимларидан ҳолат юзасидан тушунтириш хатлари олинди. Тўпланган ҳужжатларга асосан, мактаб директори томонидан таътил вақтида ўқитувчилар мактабнинг таъмирлаш ишларига мажбурий жалб қилганлиги аниқланди.

Қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйганлиги сабабли, 14-сонли умумтаълим мактаби директорига нисбатан МЖтКнинг 51-моддаси (БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача жарима) 1-қисми билан маъмурий жарима қўлланилди.

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан