Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳафта давомида ёғингарчилик кутилмайди, ҳаво асосан қуёшли бўлади
11.10.2021 11:21,  
79

Шанба ва якшанба кунлари бизнинг ҳудудимизга Россиянинг Европа ҳудудидан совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келди. Дам олиш кунлари республикамиз бўйича биринчи куз ёмғири ёғди ва ҳароратнинг сезиларли даражада пасайиши кузатилди.

Бугун ва эртага республикамиз совуқ антитциклон таъсири остида бўлади. Совуқ ҳаво асосан тунги ҳароратга таъсир қилиб, 2-5° илиқни ташкил этади. Кундуз куни қуёш ҳавони 18-20° гача илиқ бўлади.

Ҳафта ўртасидан ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарила бошлайди ва октябрь ойининг ўрталари учун бўлган меъёрий қийматларга етади. Ҳаво ҳарорати кечалари 6-9° илиқ, кундуз кунлари 20-23° илиқ атрофида, жанубда 25° илиқ бўлади.

Ҳафта давомида ёғингарчилик кутилмайди, ҳаво асосан қуёшли бўлади. 12-13 октябрда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 М/с гача кучайиши мумкин.

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан