Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳалоллик бўлмаган жойда сифатли йўл ҳам, сифатли таълим ҳам, пировардида ривожланиш ҳам бўлмайди — А.Қодиров
5.06.2021 17:25,  
170

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, «Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси раҳбари Алишер Қодиров Автомобиль йўллари қўмитаси фаолиятини танқид қилаётганлар ва умуман йўллар бўйича мавжуд жиддий муаммолар ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

"​​Автомобиль йўллари қўмитаси Мусулмонлар идорасига «Мирза Юсуф» жомеъ масжиди имом хатиби Саййид Раҳматуллоҳ Термизийдан шикоят қилибди.

Домланинг, агар хизматчида иймон бўлса, эътиқод бўлса ҳалол ишлайди деган сўзлари ёқмаган, буни ҳақорат деб қабул қилишибди.

Бундан бир қанча вақт аввал «Миллий тикланиш» ДП фракциясининг ташаббуси билан Қонунчилик палатасида ҳам ушбу қўмитанинг ахбороти эшитилган, кескин танқид қилинган эди.

2021 йилда автомобиль йўллари қуриш учун 2,2 триллион сўм маблағ ажратилган. Ўтган йилда бу миқдор 1,51 триллион сўмни ташкил этган.

Ўзбекистон ҳудудида 4 минг километрга яқин халқаро аҳамиятдаги йўллар бор. Ахборотга кўра бу йил:

- А380 йўлининг 753-765, 806-812 ва 916-964 километрлари;
- А373 йўлининг 0-15 ва 450-475 километрлари;
- М39 йўлининг 1315-1330 километрлари;
- А378 йўлининг 0-2,4 километрлари таъмирланган.

Усулни қаранг... Бардавом ва битмас-туганмасликнинг формуласи.

Бу усулда Ўзбекистондаги халқаро йўллар 2 минг йилдан кейин ҳам талаб даражасига чиқмайди. Чунки, таъмирлаб бўлган қисмингизни тугатишингиз билан ўтган йили таъмирлашни тугатган қисмингиз яна таъмирталаб бўлиб қолаверади.

Бюджет эса меҳрибон соғин сигирдек, сўрасак бераверади.

Эшитувда бир депутатимиз қўмита раисига очиқчасига соҳа коррупцияга ботиб кетганлигини айтганида, қўмита раиси жаҳл билан исботлаб беришни талаб қилган эди. Агар яқинда қурилган йўл, бир йилга бормасдан тўлқинланиб, ўпирилиб турса, ким аслида ўзини ҳалоллигини исботлаши керак?

100 йил кафолатли сифат билан қурадиган йўлсозлар иймонли, эътиқодли, энг камида ширкатини шаъни учун масъулиятли йўлсозлардир.

Иймон, эътиқод, ҳалолликни ўргатиш, маъруза қилиш, унга чақириш вазифаси бўлган имомни айблаш эмас, бориб дуо олиш керак! Автомашинасининг ғилдираги чуқурга тушган ҳар бир ватандош йўлсозларни баддуо қиляпти. Аслида баддуо қилмасдан ҳуқуқимизни талаб қилиш, масъулиятсиз қурилиш оқибатида етказилган зарарларни қоплатишга ўрганишимиз зарур. Бу нафақат йўл, барча соҳаларга тегишли масала.

Ҳалоллик бўлмаган жойда сифатли йўл ҳам, сифатли таълим ҳам, пировардида ривожланиш ҳам бўлмайди" деб ёзади Спикер ўринбосари.

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан