Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳиндистонда бир сутка давомида 403 мингдан ортиқ касалланиш аниқланган, 242 минг нафардан ортиқ киши вафот этган
10.05.2021 16:14,  
133

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига асосан берган хабарига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 157 миллион 289 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 3 миллион 277 мингдан зиёд киши вафот этган (09.05.2021 йил Европа вақти билан соат 16:43 ҳолатига кўра).

Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 786 943 янги ҳолати аниқланди. 12 994 нафар бемор вафот этди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (10.05.2021 йил Тошкент вақти билан соат 11:20 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 158 миллион 337 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 3 миллион 293 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:

АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 32,300 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.  

Иккинчи ўринда Ҳиндистон (22,296 миллиондан ортиқ),  

учинчи ўринда Бразилия (15,082 миллиондан ортиқ),  

тўртинчи ўринда Франция (5,676 миллиондан ортиқ),  

бешинчи ўринда эса Туркия (5,016 миллиондан ортиқ).

ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 43 193 (шунингдек, ушбу давлатда 575 322 нафар киши вафот этган), Ҳиндистонда 403 738 (242 362 нафар киши вафот этган), Бразилияда 78 886 (419 114 киши вафот этган), Францияда 20 745, Туркияда эса 18 052 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан