Ҳиндистонда бошпана излаб Мьянмадан келганлар сони 15 минг нафардан ошган. Ҳиндистон ҳукумати расмийсига кўра, бу давлат тўнтаришидан кейин Мьянма бошланган қарама қаршиликлар билан боғлиқ.
Мьянма чегарада жойлашган Ҳиндистоннинг Мизорам штатига муҳожирларни кириб келиши февраль ойининг охирида бошланган.
Мизорам Давлат режалаштириш кенгаши раисининг ўринбосари Х. Раммавининг сўзларига кўра, апрелга қадар Мянмадан тахминан 1800 киши чегарани кесиб ўтган, аммо уларнинг сони 15 400 дан ошиб кетган.
«Бу кундан-кунга кўпайиб бормоқда», дейди Раммави.
Унинг айтишича, аҳоли ва нодавлат ташкилотлар уларга ғамхўрлик қилмоқда, аммо штат ҳукумати федерал ҳокимиятдан ёрдам сўраган.
«Тиббий ёрдам ва уларнинг рациони жуда муҳимдир», дейди у Мьянмадан келганларнинг айримларида коронавирус борлигини қўшимча қилиб.