Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ID картаси бор ҳайдовчилар ЙПХ ходимларига айрим ҳужжатларни тақдим этмаслиги мумкин
19.05.2021 12:29,  
346

Вазирлар Маҳкамасининг қарор билан 1 сентябрдан бошлаб ID карталари мавжуд ҳайдовчилардан айрим ҳужжатлар талаб қилинмайди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ маълум қилди.

Қарорга кўра, ҳайдовчининг ID картаси бўлса, қуйидаги ҳужжатларни ундан талаб этиш тартиби бекор қилинади:

  • автомототранспорт воситасини бошқариш учун нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома;
  • автомототранспорт техник кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумот;
  • автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга, яъни қорайтиришга рухсатнома.

Маълум қилинишича, ИИВ ЙҲХББ томонидан «e-Protokol» ахборот тизими такомиллаштирилиб, йўл патруль ходимларига хизматда фойдаланиш учун бириктирилган планшетлар ёрдамида «ID карта»ни ўқиш орқали фуқаронинг маълумотлардан фойдаланиш имконияти яратилди.

19 майдан бошлаб ID карта ёрдамида текшириш амалиёти Тошкент шаҳрида синов тариқасида жорий этилди.

«„ID карта“ орқали текширилганда, маълумотлар аниқланмаган ёки тизимда узилишлар бўлган ҳолатларда барча ҳайдовчилардан инспекторга ушбу ҳужжатларни аслини тақдим этишиларини, шунингдек вазиятни тўғри тушунишларини сўраб қоламиз», — дейилади хабарда.

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан