Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Икки таниқли депутат тортишиб қолишди
28.04.2021 08:52,  
1127

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисида икки таниқли депутат – Алишер Қодиров ва Расул Кушербаев тортишиб қолишди.

«Айрим пайт пойлаб юрган айирмачи ва «мой сепувчи»ларга қўл келмаслиги учун айтиб қўймоқчи эдим: Алишер ака Қодиров билан менинг ўртамизда бўлган ноқулай баҳс сабаби тил масаласида эмас, «снос» билан боғлиқ эди», – дея вазиятни қисқача изоҳлади Кушербаев.

Алишер Қодиров эса ҳолатга батафсилроқ тўхталди.

«Бугунги ялпи мажлисда мен билан Расул Кушербаев ўртасида бўлиб ўтган тортишув жуда ҳам нормал ҳолат», – деди у.

Тортишув мавзуси давлат ҳокимияти органларининг ноқонуний қурилишларни бузиш бўйича қарорларини судга беришда давлат божини тўлаш ёки тўламаслик ҳақида бўлган.

«Менга қолса судга мурожаат учун умуман тўловларни ҳар қандай шакли бекор қилиниши керак, адолатни излаш тортишувлари фақат ва фақат судда бўлсин. Суд ҳамма учун осон очиладиган эшик бўлсин. Расул эса бу норма ҳокимиятларни ноқонуний бузиш ишларини янада рағбатлантиради, деган хулосада. Тортишув шу нуқтада бўлди.

Давлат солиқ қўмитаси билан Расул ўртасидаги низодан хабарим йўқ эди, асабий бўлишга асоси бор. Тортишувимиздаги кескин сўзлари учун мен ҳам Одоб комиссиясига мурожаат қилганим рост. Лекин бу чақирувимни қайтиб оламан. Қийин пайтда Расулни қўллаб-қувватлаймиз. Ҳамкасбимизни судга жалб қилинишига розилик бермоқчи эмасмиз.

Бугун Ҳукумат ҳисоботини эшитдик. Мураккаб шароитда Ҳукумат ҳам ноанъанавий ишлашни ўрганаяпти. Парламент ҳам эркин муҳитда ишлашни энди ўрганаяпди. Қўполроқ гапиргани учун парламент аъзосининг жавобгарликка тортилиши демократик ислоҳотларимизнинг руҳига мос эмас.

Қанча тортишсак ҳам мақсадимиз битта – Ўзбекистонимиз ривожланиши керак!», дея қайд этди Қодиров.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Давлат солиқ қўмитаси Расул Кушербаевни судга бергани маълум бўлганди.

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан