Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказишдаги норозиликларга расмий муносабат билдирилди
9.07.2021 19:22,  
444

Маълумки, мамлакатимизда мобиль қурилмалар IMEI-кодларини рўйхатга олиш тизими жорий этилган. Мазкур тизимни жорий этишдан мақсад – истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш, республикамизга сифатсиз мобиль қурилмалар кириб келиши ва унинг ноқонуний савдоси олдини олишдир.

«Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази» давлат унитар корхонаси – тизим оператори томонидан мобиль қурилмаларнинг IMEI-кодларни рўйхатдан ўтказиш учун шахснинг паспорт маълумотлари, учинчи шахслар томонидан ноқонуний фойдаланишнинг олдини олиш мақсадида мобиль қурилмаларни рўйхатдан ўтказиш жараёнига қўшимча текширув алгоритми киритилган. Яъни, қурилманинг IMEI-кодини рўйхатдан ўтказишда жисмоний шахсларнинг абонент рақами маҳаллий мобиль операторларидан ариза берувчи номига расмийлаштирилганлиги талаб этилади.

Умуман олганга, мобиль қурилмалар IMEI-кодларини рўйхатга олиш тизимининг жорий этилиши адолатли рақобат муҳитини юзага келтирди. Бу тизим сабаб ноқонуний ишлаётган тадбиркорлар фаолияти қонунийлаштирилиб, бугунги кунда 150 га яқин импортёрлар фаолият юритмоқда. Ваҳоланки, бир йил аввал импортёрлар бармоқ билан санарлик даражада кам эди.

Айни кунларда IMEI-кодларни рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ ижтимоий тармоқларда айрим танқидий фикрлар, жумладан, фуқароларнинг шахсий маълумотлари ўғирланиши, рўйхатдан ўтишда бюрократик ва мантиқсиз тўсиқлар қўйилиши каби тизимга айб қўйилмоқда.

Хўш, ушбу фикрлар қанчалик асосли?

Аввало, юқорида қайд этиб ўтилганидек, мобиль қурилмалар IMEI-кодларини рўйхатга олиш тизими истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш, республикамизга сифатсиз мобиль қурилмалар кириб келиши ва унинг ноқонуний савдоси олдини олиш мақсадида йўлга қўйилган.

«Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази» давлат унитар корхонаси томонидан айни шу мақсадда тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Тизим билан боғлиқ танқидий фикрларга тўхталадик бўлсак, яъни фуқароларнинг шахсий маълумотлари ўғирланиши корхона фаолиятига боғлиқ эмас. Яъни, буни соддароқ, амалий жараён билан боғлаб тушунтирадиган бўлсак, жорий йил бошидан «ЎзТТБРМ» ДУК (мобиль қурилмаларнинг IMEI кодларини рўйхатга олиш тизими оператори)га паспорт маълумотлари бегона шахслар томонидан ноқонуний фойдаланилиб келинаётганлиги бўйича кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда. Тизим оператори томонидан Интернет тармоғи орқали огоҳлантирувчи чоралар берилаётганлигига қарамасдан, кўплаб истеъмолчилар мобиль қурилмаларни харид қилишда шу жиҳатларга эътибор қаратмаяпти.

Жумладан, бугунги кунда бегона паспорт маълумотларига 200 мингдан кўп мобиль қурилмаларнинг рўйхатга олиниш ҳолатлари аниқланган (Бундай қурилмалар белгиланган тартибда тизимдан ўчирилган ҳамда ҳақиқий паспорт эгаларига уларга тегишли бўлган мобиль қурилмалар расмийлаштирилган).  

Табиийки, шу ўринда ҳақди савол туғилади: нима учун шундай? Чунки рўйхатга олиш жараёни онлайн режимида амалга оширилади ва тизим оператори жараённинг иккинчи томонида рўйхатдан ўтказувчининг кимлиги, паспорт эгаси ёки қоидабузар бўйича маълумотга эга эмас. Бу ўринда UZIMEI тизим оператори фуқароларнинг паспорт маълумотларини бегона шахслар томонидан фойдаланилиши бўйича жавобгар ҳисобланмайди.

Онлайн режимида рўйхатга олишни бекор қилиш, бошқача айтганда, ижтимоий тармоқлар орқали “рўйхатдан ўтишда бюрократик ва мантиқсиз тўсиқлар”ни бекор қилиш истеъмолчиларнинг янада кўпроқ норозиликларга олиб келади. Чунки, бундай вазиятда ҳар бир фуқаро рўйхатдан ўтиш учун «Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази» давлат унитар корхонаси офисларига келиши талаб этилади. Бу фуқароларнинг ортиқча вақт йўқотишига олиб келади.

Бу борада аҳолига қулайлик яратиш мақсадида ҳозирги кунга қадар Қорақолпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, айрим туман ва шаҳар марказларида 86 та мобиль қурилмалар IMEI-кодларини рўйхатга олувчи пункт фаолият кўрсатмоқда. Бу борада қолган туман ва шаҳарларда ҳам рўйхатга олиш пунктларни ташкил этиш ишлари амалга оширилмоқда.

Ҳозирги вазиятдан келиб чиқиб, фуқароларга уларнинг шахсий маълумотлари (паспорт) бегона шахслар томонидан фойдаланилишининг олдини олишда янада эътиборли бўлишлари мақсадга мувофиқ. Чунки фуқаро паспорт маълумотларини бегоналарга бермаса, рўйхатдан ўтишда (шахсий маълумотлар ўғирланиши) муаммо бўлмайди.

Мухтасар айтганда, мобиль қурилмалар IMEI-кодларини рўйхатга олиш тизими янада такомиллаштирилиб, истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилишга хизмат қилади.

«Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази» давлат унитар корхонаси матбуот хизмати.

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан