қтисодиёт бўйича 2021 йилги Нобел мукофоти ғолиблари маълум бўлди.
Танлов ҳайъати хулосасига кўра, АҚШлик иқтисодчилар Девид Кард (Калифорния университети, АҚШ) «Меҳнат иқтисодиётини ўрганишга эмпирик ҳисса қўшганлиги», Жошуа Энгрист (Массачусетс технология институти, АҚШ) ва Гуидо Имбенс (Стенфорд университети, АҚШ)лар «Сабаб-оқибат муносабатларини таҳлил қилишга методологик ҳисса қўшганликлари» учун Нобель мукофоти билан тақдирланди.