Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ИТБ электрон электрон тўлов платформасини ишга туширди
3.09.2021 20:08,  
88

Ислом тараққиёт банки Бошқарув кенгашининг Тошкентда ўтказилаётган 46-йиллик йиғилиши доирасида молиявий самарадорликни оширишга қаратилган янги платформани жорий этиш масаласига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Унда Сенегал Республикаси Марказий банки бошқарувчиси вазифасини бажарувчи Халифа Абубакар Сарр, Индонезиянинг Ўзбекистондаги элчиси Сунарио Картадината, шунингдек, ИТБ вице-президентлари доктор Замир Иқбол ва доктор Мануср Мухтор иштирок этди.

Пул маблағлари тўловини тезлаштирувчи рақамли платформа банк операцияларининг самарадорлигини оширади ва ишбилармонлик муносабатларини амалга оширишни соддалаштиради.

Платформа фойдаланувчиларга реал вақт режимида тўлов талабномаларининг ҳолатини кузатиб бориш ва хавфсизликни таъминловчи шарт-шароитларда тўлов билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш учун лойиҳавий гуруҳлар билан тўғридан-тўғри ҳамкорлик қилишга имкон беради.

ИТБнинг молия бўйича вице-президенти ва молиявий директори доктор Замир Иқболнинг таъкидлашича, ИТБга аъзо мамлакатлар ривожланишга хизмат қилувчи мақсадларга эришишда ушбу янги тизимнинг имкониятларидан самарали фойдаланишлари мумкин.

Платформа глобал технологиялар асосида ишлаб чиқилган бўлиб, мобил қурилмаларда акс эттиришга ҳам мослаштирилган. Шунингдек, унда қўлда бажариладиган жараёнлар билан боғлиқ бошқарувдаги ҳар қандай нуқсонларни бартараф қилиш мумкин.

Пандемия ва ИТБ томонидан аъзо мамлакатларнинг иқтисодий барқарорлигини қўллаб-қувватлашга қаратилган саъй-ҳаракатлар банк операцияларининг самаралорлиги долзарб аҳамият касб этишини кўрсатди. Шундан келиб чиқиб, янги электрон тўлов платформасини таъсис этиш муҳим стратегик қадам бўлди.

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан