Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ЖЧ—2021. Ўзбекистон футзал терма жамоасидан яна аламли мағлубият
16.09.2021 06:16,  
170

Ўзбекистон футзал терма жамоаси 15 сентябрь куни Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинини ўтказди.

Ўзбекистонлик футзалчилар иккинчи турда Россияга қарши баҳс олиб борди. Биринчи бўлимда россияликлар иккита тўп фарқи билан олдинга чиқиб олди. Иккинчи бўлимда Даврон Чориев ва Машраб Одилов гол уриб, ҳисобни тенглаштирди.

Бироқ тажрибали Россия терма жамоаси Ниязовнинг иккита голидан кейин ҳисобни 2:4 кўринишига келтирди.

Гуруҳнинг иккинчи ўйинида Миср терма жамоаси Гватемалани 6:3 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Шу тариқа кейинги босқич масаласи сўнгги турга қолди. Ўзбекистон 18 сентябрь куни сўнгги турда Мисрга қарши баҳс олиб боради.

ЖЧ—2021

2-тур баҳси

15 сентябрь, чоршанба

Ўзбекистон — Россия 2:4

Голлар: 0:1 — 10 Робиньо, 0:2 — 11 Ниязов, 1:2 — 21 Чориев, 2:2 — 27 Одилов, 2:3 — 34 Ниязов, 2:4 — 34 Ниязов.

Ўзбекистон: Равшан Элибоев, Ихтиёр Ропиев, Илҳом Ҳамроев, Ҳусниддин Нишонов, Даврон Чориев

Захира: Рустам Умаров, Анасхон Раҳматов, Машраб Одилов, Музаффар Аҳаджонов, Дилшод Раҳматов, Элбек Тўлқинов, Акбар Усмонов, Хушнур Эркинов, Суннатилла Жўраев.

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан