Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жириновский Афғонистондаги вазият Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа давлатларини Россия таркибига киришга мажбур қилади деб ҳисобламоқд
31.08.2021 17:44,  
650

Россиянинг ЛДПР партияси раҳбари Владимир Жириновский Афғонистондаги вазият ҳақида гапирди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.

Жириновский Афғонистондаги вазиятдан келиб чиқиб Россия учта сценарий бўйича ҳаракат қилиши мумкинлигини айтди. Партия раҳбари биринчи сценарийга кўра Афғонистонни бир неча қисмга бўлиб, барча миллат вакиллари ҳамда сиёсий кучларга ҳокимиятни бериш керак деб ҳисобламоқда. Иккинчисига кўра эса, Россия Марказий Осиё давлатларига ёрдам бериши керак. Учинчисига кўра Россия Афғонистондаги вазиятга эътибор қаратмайди.

Ўшанда турли гуруҳлар Марказий Осиё давлатларига кириб келади ва биз бунга аралашмаймиз. Вақт ўтиши билан МО давлатлари раҳбарлари мамлакатдан қочиб Москва ёки Саратовга келади. Улар биздан давлатларини Россия таркибига губерния сифатида киритишни сўрайди. Биз ўшандагина МОни экстремистлардан тозалаймиз. Бизда ўша вақтда Россия таркибида Душанбе, Бишкек, Тошкент, Ашҳобод ва Чимкент губерниялари пайдо бўлади. МОда ҳеч қанақа республика ва президентлар бўлмайди, – дейди Жириновский.

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан