Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жиззахда фуқарони $20 мингга АҚШга жўнатмоқчи бўлган шахс ушланди
24.02.2022 14:31,  
45

Жиззах ва Фарғона вилоятларида одамларни ноқонуний йўл билан АҚШ ва Кореяга юбормоқчи бўлган фирибгарлар ушланди.

Жиззах вилоятида фуқаро Ш.Ш. бошқа бир фуқаро Ж.нинг ишончига кириб, уни танишлари ёрдамида Туркия, Италия ёки Мексика давлатлари орқали айланма йўллар билан АҚШ ҳудудига олиб ўтиши ва ушбу давлатда ишга жойлаштириб қўйиш эвазига 20 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Худди шундай, Фарғона шаҳрида, А.С. фуқаро Н.ни ишончига кириб, унинг 3 500 АҚШ доллари эвазига Корея давлатига ишга жўнатишни ваъда қилиб, олдиндан 300 АҚШ доллари ва 500 минг сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан