Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жиззахда Ободонлаштириш бошқармаси томонидан 7 та ит отиб ўлдирилгани айтилмоқда. Ҳолатга Экопартия изоҳ берди
13.08.2021 15:18,  
384

Ижтимоий тармоқларда Жиззах шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси «ит овлов бригадаси» томонидан шаҳар кўчаларида 7 дона ит отиб ўлдирилгани ҳақида тарқалган хабарлар юзасидан Экопартия Жиззах шаҳар Кенгаши томонидан ўрганиш олиб борилди.

Маълум бўлишича, шаҳарнинг «Олмазор» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида дайди итларнинг ҳаддан зиёд кўпайиб кетгани, кечки пайтларда маҳалла аҳлининг кўчада юришининг имкони бўлмай қолгани, итлар одамларга ҳужум қилиши каби ҳолатлар кузатилган.

«Олмазор» маҳалласи фуқаролари мурожаатларига асосан шу йилнинг 8 август куни шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси «Ит овлов» бригадаси, Жиззах вилоят ИИБ бошқармаси ППХ ва ЖТСБ Карантин гуруҳи, шаҳар ветеринария бўлими ҳодимлари иштирокида қўшма тадбир ўтказилган.

Тадбир давомида маҳалланинг Наврўз кўчасидан 2 та, шаҳар ИИБ биноси олдидан 2 та, кўп каватли турар жой бинолари атрофидан 2 та ҳамда Учариқ кўчасидан 1 та дайди итлар белгиланган тартибда овланиб, шаҳар чеккасида жойлашган чиқиндихона ҳудудида зарарсизлантирилган. 

Эслатиб ўтамиз, маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111-моддасига кўра, ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш уларнинг ўлимига ёхуд майиб бўлишига олиб келса, худди шунингдек ҳайвонларни қийнаш, БҲМнинг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан