Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Камбағаллик чегарасини ҳисоблаш учун долларни сўмга шунчаки айирбошламаслик керак» — Жаҳон банки мутахассиси «кунига 5600 сўм» ҳақидаги статистикага изоҳ берди
1.06.2021 08:52,  
449

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Ҳакимов Ўзбекистонда кунига 5600 сўм ишлаб топган шахс камбағал деб ҳисобланмаслигини айтган эди. Жаҳон банки мутахассиси Уильям Зейц нега бир киши учун кунига 1,9 доллар нисбати энди Ўзбекистон учун аҳамиятли эмаслигини тушунтирди. Бу ҳақда Repost хабар қилди.

Таъкидланишича, камбағалликнинг халқаро даражаси Жаҳон банки томонидан чоп этилган концепция бўлиб, у ҳар бир киши учун сотиб олиш қобилияти бўйича кунига 1,9 АҚШ доллари миқдорида белгиланган.

Жаҳон банки мутахассиси Уильям Зейцнинг сўзларига кўра, камбағалликнинг чегарасини ҳисоблаш учун дунёдаги ёки минтақадаги энг кам даромадли мамлакатлар ва уларнинг камбағаллик даражаси олинади.

«Энг камбағал мамлакатларнинг камбағалликни белгиловчи чегараси жуда паст эканини биласиз. Биз минтақадаги ёки дунёдаги энг камбағал мамлакатлар орасида ўртача нисбатни оламиз. Бу нисбат Ўзбекистон сингари давлатлар учун жуда паст ҳисобланади. Чунки Ўзбекистон камбағал мамлакат эмас», — деди Уильям Зейц.

Қайд этилишича, камбағаллик чизиғи (1,9 доллар) 2011 йилда ўрнатилган ва энди Ўзбекистон учун бу ҳисоб-китоб аҳамиятсиз.

«Яна бир бор аниқлик киритмоқчиманки, камбағалликни белгилайдиган чегара ҳақида гап кетганда, кунига бир киши учун 1,9 АҚШ доллари ҳақида гаплашамиз. Бу ерда биз доллар курсини сўмга шунчаки ўгириб қўймаймиз. Аксарият одамлар шунда адашади. Камбағаллик чегарасини ҳисоблаш учун биз шунчаки долларни сўмга айирбошламаслигимиз керак», — дея таъкидлади Уильям Зейц.

Унга кўра, Ўзбекистонда яшаш нархи, дастлаб, дунёнинг барча бошқа мамлакатлари билан тенглаштирилади. Тенглаштириш натижасида чиққан коэффициент олинади. Ана шу коэффициент орқали сотиб олиш қобилияти паритети белгиланади.

«Бу оддий курс эмас, балки бошқа — жуда муҳим курс. Яъни 1,9 долларни оддий валюта курси бўйича олиш ва қайта ҳисоблаш керак эмас», — деди Жаҳон банки эксперти.

Шунингдек, бундан ташқари бошқа камбағаллик чегаралари мавжудлиги таъкидланган, Улар:

  • даромад даражаси ўртачадан паст бўлган мамлакатлар учун 3,2 доллар;
  • даромад даражаси ўртачадан юқори мамлакатлар учун 5,6 доллар.

«Мамлакатда яшаш фаровонлиги даражаси ўсгани сари унинг бошқа иқтисодий хусусиятлари чегараси ҳам шундай ўсади. Бу шуни кўрсатадики, Ўзбекистон ривожлангани сайин мамлакатда камбағалликни белгиловчи иқтисодий чегара янада юқорига кўтарилади», — дея таъкидлади Уильям Зейц.

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан