Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Президентларга ҳам осон эмас, шундайми?
15.04.2021 23:46,  
1502

Беларус президенти Александр Лукашенко Бокудаги расмий ташрифидан кейин матбуот конференциясида Тоғли Қорабоғ уруши ҳақида берилган саволга жавоб берган. Бир неча йил олдин у Арманистон собиқ президенти Серж Саргсян билан учрашганида президент Илҳом Алиевнинг қон тўкмасдан Тоғли Қорабоғ ва теварагидаги Арманистон босиб олган еттита туманни қайтариб беришни таклиф қилганини унга етказганини айтган. Илҳом Алиев агар Арманистон бу шaртга кўнса, Тоғли Қорабоғ ва Арманистон иқтисодини кўтариш учун беш миллиард доллар ётирим киритишни ваъда қилган экан. У пайтлар нефт нархи 100 доллардан юқори эди.

Бундан уч-тўрт ой олдин Лукашенко ва Саргсяннинг бу ҳақдаги суҳбати аудиоёзуви интернетга сиздирилган эди. Алиевнинг таклифини рад қилган Саргсян агар бунга кўнадиган бўлса, у ҳолда 1992-94-йилларда урушда ўлган беш минг арман қони бекорга тўкилганлиги англамига олиб келишини рўкач қилган. Ҳолбуки, арманлар озарий тупроқларини босиб олиш учун жангларда ҳалок бўлганди.

Ўз навбатида, Арманистон президенти Лукашенкога: "яхшиси, Алиев у ерлардан воз кечсин, мен унга олти миллиард доллар берай" деган. Аудиоёзув тафсилотларини Sof.uz сайтида хабар қилгандим.

Ўжарлик ва манманлик оқибати нима бўлди? Жаҳон ҳамжамияти Арманистонни босқинчи давлат ўлароқ кўрди ва Озарбайжон ўз тупроқларини қайтариб олиш учун урушга киришганида унга қарши ҳеч нарса қилолмади. 44 кунлик уруш натижасида, 2020-йил 10-ноябрда Москвада уч давлат орасида урушни тўхтатиш ҳақида келишувга қўл қўйилди. Бу, аслида, Арманистоннинг капитуляция ҳужжати эди. Қон тўкилмасдан ҳал қилиниши мумкин бўлган муаммо уруш йўли билан ечилиб, ҳар икки тарафдан уч мингдан ортиқ аскар ўлимига олиб келди.

Агар Саргсян Алиевнинг таклифини қабул қилганида уруш вайронгарчиликларга ва ўн минглаб армани ўз уйларини ташлаб, Арманистонга қочишига олиб келмаган, минглаб кишининг ҳаёти сақлаб қолинган, хотинлар - эрсиз, болалар - отасиз қолмаган, қолаверса миттигина Арманистон иқтисодига Озарбайжоннинг жуда катта инвестицияси киритилган бўлур эди.

Президентларга ҳам осон эмас, шундайми?

Tavsiya etamiz






Tavsiya etamiz

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан